Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Алиризо Жаҳонбахш: «Ўзбекистонни мағлуб этиб, мухлисларимизга ЖЧ йўлланмасини тақдим этмоқчимиз»

Баҳо:
+-3 | -

Эрон терма жамоаси сардори Алиризо Жаҳонбахш жароҳатидан фориғ бўлди ва у эртага Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Нидерландиянинг "Херенвен" футболчиси мазкур ўйин арафасида Эрон ОАВ вакилларига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жароҳатдан сўнг майдонга қайтаётганингиз катта воқеа бўлди.
— Ҳа, жароҳат сабаб Қирғизистонга қарши ўйинни ўтказиб юбордим ва Қатар ҳамда Шимолий Кореяга қарши ўйинларда асосий таркибда тушмадим. Лекин ҳозир ҳолатим жуда яхши, ҳам "Ҳеренвен" бош мураббийи Ҳенк Брюгге, ҳам миллий жамоа устози Амир Ғалиноий мен 90 дақиқа ўйнай олишимга ишонмоқда.

— БААни “Озодий”да мағлуб этишингизга ишонганмидингиз?
— Биз кучли жамоамиз ва ҳозиргача Жаҳон чемпионати-2026 учун йўлланмани қўлга киритишимиз мумкинлигини исботладик. БААга қарши ўйинда бир таймда ўртача, иккинчи таймда эса анча яхши ўйнадик. Ҳатто рақиб дарвозасига кўпроқ гол уриш имкониятига эга эдик.

— Эндиликда Жаҳон чемпионати ойдинлашмоқда!
— Ғалабага эришдик, лекин ҳали хотиржамликка берилишга эрта. Тўлиқ мақсадга етиш учун, охирги икки ўйинни формал ўйинга айлантиришимиз учун Теҳронда Ўзбекистонни мағлуб этишимиз керак. Умид қиламанки, бу чоршанба кечаси содир бўлади ва миллий жамоамиз мухлислари билан катта байрам қиламиз.  

— Миллий жамоани маҳаллий мураббий билан Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш қандай ҳиссиёт беради?
— Бу шундан далолатки, маҳаллий мураббийлар ҳам хорижликлардан кам эмас ва Эрон футболи ривожи учун фаол ҳисса қўша олади. Агар биз ёш мураббийларга ишонч билдирсак ва футбол билимларини кенгайтириш ҳақида ўйласак, келажакда қимматбаҳо хорижлик мураббийларга эҳтиёж қолмайди.

— Жаҳон чемпионатига йўлланма олган тақдирда, гуруҳ босқичидан чиқишга ваъда бера оласизми?
— Бу бутун миллатнинг орзуси. Уни амалга ошириш учун самарали йиғинлар ўтказишимиз ва дунёдаги энг кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этишимиз керак. Меҳнатсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди.

— "Ҳеренвен"га мослашиб кетдингизми?
— Ҳа, худога шукр. Ҳозиргача "Зволле" ва "Твенте"га қарши муҳим голлар урдим ва бир нечта голли узатмалар бердим. Мураббийлар ҳам менинг ўйинимдан мамнун, "Абе Ленстра" стадионида майдонга тушишда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Киритилди: 11:07, 24.03.2025.
Ўқилди: 5379 марта.
Фикрлар: 134 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик