Кириш Регистрация
29/03 18:00 Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29/03 18:30 Насаф 0-0 Нефтчи
29/03 19:00 Венеция 0-1 Болонья
29/03 19:00 Комо 1-1 Эмполи
29/03 20:00 Машъал 1-0 Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол 1-1 Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор 0-1 Динамо
29/03 22:00 Ювентус 1-0 Женоа
29/03 22:30 Алавес 0-2 Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас

«Турон» клуби Лига қатнашчилари сафидан чиқишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

2017 йил ташкил топган клуб 2019 йилга келиб Лига аъзосига айланган ҳамда илк уринишдаёқ Б Пролига мусобақасининг Шарқий минтақасида ғолиб чиқиб, Пролига йўлланмасини қўлга киритганди.

Клуб мос равишда 2020 ва 2022 йилларда Пролигада муваффақиятли иштирок этди ва икки бор Суперлига йўлланмасига эга чиқиб, 2021 ва 2023 йилларда элитада иштирок этди. Асосий мусобақада «Турон» муваффақиятли тўп тепа олмаган бўлсада, кўплаб мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.

«Турон» хусусий клуб сифатида Лига томонидан қўйилган қатор талабларни бажаришга эришди. Яйпандаги Ўзбекистон стадиони қайта таъмирдан чиқарилди, унинг шарқий қисмига янги трибуна қурилди ва илк бор стадион ёритиш тизимига эга бўлди. Лига мазкур аренада 2022 йилги мамлакат Суперкубогини ўтказишга ҳам эришди. Ўзбекистон стадионидан узоқ тарихга эга бўлган "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" футбол клублари ҳам бир қатор учрашувларда фойдаланди.

Клуб, шунингдек, болалар футболига ҳам эътибор қаратиб, ўз академиясини фойдаланишга топширганди. Замонавий база ва унга туташ ҳудудда машғулот майдонлари ҳам бунёд этилди. Қайд этиш керак, Суперлиганинг бир неча йиллик айрим клубларида ҳам бундай шароитлар мавжуд эмас.

Хусусий клуб ва унинг инвесторларига берилган имтиёзлар муддати ўз якунига етгач, «Турон» клубида молиявий қийинчиликлар бошланди. У 2024 йилни Биринчи лигада 17-18 ёшли футболчилар билан ўтказиб, якунда Шарқ минтақасида 11-ўринни эгаллаганди. Шу йилнинг 19 март куни эса «Турон» Лига қатнашчилари сафидан чиқишини расман маълум қилди.

Лига «Турон» футбол клуби ташкилотчи ва ташаббускорларига ўтган 6 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:19, 24.03.2025.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz