Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Реал" мавсумнинг дастлабки 6 ойида ярим миллиард евродан кўпроқ даромад олди

Баҳо:
+ | -

"Реал" мавсумнинг дастлабки 6 ойида ярим миллиард евродан кўпроқ даромад қилди.

AS нашрининг Мадрид клубининг оралиқ молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, 2024 йилнинг июль-декабрь ойларида "Реал"нинг умумий даромади 589,8 миллион еврони ташкил этди - бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 27,9 фоизга кўп.

"Реал"нинг мавсум бошидан бери "Сантьяго Бернабеу"дан ишдан ташқари вақтда олган даромади 43,9 миллион еврони ташкил этди - бу бутун 2023/24 йилги мавсум учун худди шу давр бўйича даромаднинг 95 фоизини ташкил этади. Ўйин кунларидаги даромад 149,6 млн еврони ташкил этди - ўтган мавсумнинг шу даврида "Реал" 94,5 млн евро ишлаб олганди. Шу билан бирга, "Реал"нинг барча турнирлардаги 20 та уй учрашувидан 19 тасида 70 мингдан ортиқ томошабин иштирок этди.

"Реал"нинг маркетингдан олган даромади мавсум бошидан буён ўтган мавсумга нисбатан 38,6 фоизга ўсиб, 250,4 млн еврога етди. Шунингдек, клубнинг чакана савдо, ҳомийлик ва лицензиялашдан тушган даромадлари ҳам ошди.

Қайд этилишича, "Реал" катта эҳтимол билан 2024/25 йилги мавсумни рекорд даромад билан якунлайди. Эслатиб ўтамиз, 2023/24 йилги мавсум якунларига кўра, Мадрид клуби дунёда биринчи бўлиб 1 миллиард евродан ортиқ даромад олганди.

Киритилди: 05:27, 25.03.2025.
Ўқилди: 1514 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.