Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореяга етиб борди

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: Санжар Ризаев

Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Жанубий Кореяга етиб келди! Делегациямиз Владивосток - Сеул йўналишидаги парвозни 2 соатда босиб ўтди ва Жанубий Корея пойтахтидан 70 километр узоқликда жойлашган "Инчхон халқаро аэропортига келиб қўнди. Аэропортдан Сеулгача бўлган йўл тезюрар поездда босиб ўтилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 июндан 4 июнга ўтар кеча Тошкентдан Пекинга учди ва 4 июнь куни оқшомда Хитойнинг Хоххот шаҳрига етиб келди. У ерда Миржалол Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитой миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб (2:1, Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига), 7 июнь куни аввал яна Пекинга, сўнгра Сеулга учиб кетиши лозим эди. Бироқ, Пекиндаги ноқулай об-ҳаво шароити (парвозлар учун) туфайли, делегациямиз аввалига Хитой пойтахтига бир неча соат кечикиб учди. 7 июнь куни оқшомда Пекиндан ҳеч қандай рейслар амалга оширилмагани боис жамоа пойтахтда 1 сутка қолиб кетишди.

Терма жамоа 8 июнь куни Пекинда машғулот ўтказди ва дастлабки режага кўра 9 июнь куни Сеул томон йўлга чиқиши лозим эди. Кеча кечки пайт Владивосток орқали учун варианти пайдо бўлди ва жамоа вақтни йўқотмаслик учун ушбу вариантдан фойдаланишга қарор қилди. 3 соатдан ошиқроқ парвоздан кейин улар Россиянинг Владивосток шаҳрига етиб келишди ва у ерда 3 соатлик кутишдан кейин Сеул томон якуний парвозни амалга оширишди. Делегациямиз ўтирган самолёт 2 соат деганда Жанубий Корея пойтахтига қўнди.

Табиийки, Миржалол Қосимов футболчиларга дам олиш имкониятини беради. Бугун кечки пайт футболчилар ўзларига ажратилган майдонда шуғулланишади. Эртага эса Қосимов Сеулдаги ўйин бўладиган "World Cup" стадионида шуғуллантиради.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш баҳси 11 июнь куни соат 16:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:00, 09.06.2013.
Ўқилди: 8963 марта.
Фикрлар: 89 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5559]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4603]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3430]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3218]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3082]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3022]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2869]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2554]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2427]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик