Кириш Регистрация
29/03 18:00 Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29/03 18:30 Насаф 0-0 Нефтчи
29/03 19:00 Венеция 0-1 Болонья
29/03 19:00 Комо 1-1 Эмполи
29/03 20:00 Машъал 1-0 Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол 1-1 Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор 0-1 Динамо
29/03 22:00 Ювентус 1-0 Женоа
29/03 22:30 Алавес 0-2 Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче 0-1 Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас

Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: «Ўзбекистон қарши учрашув футболчилар учун ҳам руҳий, ҳам эмоция жиҳатдан осон бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий жамоаси мураббийлар штабида ишлаётган Ҳумон Афозалий Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Катта жамоалар билан ўйнаш муаммоси

Афозалийнинг таъкидлашича, дунёнинг кучли жамоалари Эрон билан ўйнашга қизиқмаслиги мумкин, бу эса миллий жамоанинг тайёргарлиги учун муҳим муаммолардан бири ҳисобланади:  

"Биз ҳар доим дунёдаги энг кучли жамоалар билан ўйнашни орзу қиламиз, аммо савол шундаки, улар бу борада қандай режалар тузган ва умуман бизнинг жамоа билан ўйнашни исташадими ёки йўқ? Бу масала спорт билан бирга молиявий, сиёсий ва халқаро муносабатларга ҳам боғлиқ".

Ўзбекистонга қарши ўйиндаги қийинчиликлар ва ўйинчиларнинг руҳий босими

Афозалий Ўзбекистонга қарши 2-2 ҳисоби билан якунланган ўйин ҳақида шундай деди:  

"Биз аввалдан Ўзбекистон жамоасининг сифатли эканини ва оғир ўйин бўлишини билардик. Бу учрашув футболчилар учун ҳам руҳий, ҳам ҳиссий жиҳатдан осон бўлмади, чунки улар айнан шу ўйинда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишни хоҳлашарди".

Шунингдек, у жамоанинг камчиликларига тўхталиб, қўшимча қилди:  

"Бу ўйинда жуда кўп имконият яратдик, лекин баъзи нуқсонларимиз ҳам бор эди. Улар устида ишлаш учун етарли вақт ажратилса, жамоамиз жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўра олади".

Миллий жамоа тайёргарлигидаги муаммолар

Афозалий миллий жамоанинг машғулотлари учун вақт етишмаслигидан шикоят қилиб, шундай деди:  

"Биз йиғинларда фақат битта машғулот ўтказа оламиз, қолган вақт тикланиш (реабилитация) жараёнига кетади. ФИФА кунларида бор-йўғи саккиз кун ичида икки ўйин ўтказиш керак бўлади. Шу боис, тактик жиҳатдан кенг ишлаш учун етарли вақт бўлмайди. Умид қиламанки, жаҳон чемпионатигача жамоа яхши тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади".

Жаҳон чемпионати учун режалар

У ўз сўзларини қуйидагича якунлади:  
"Энди жаҳон чемпионатига чиқиш аниқ бўлганидан кейин, жамоа учун аниқ ва мукаммал режа тузишимиз керак. Умид қиламанки, федерация ва масъул шахслар жамоа учун муносиб ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш ва тайёргарлик жараёнини яхшилаш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради".

Киритилди: 15:00, 26.03.2025.
Ўқилди: 6632 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz