Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Меньян "Милан"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, унга "Челси" харидор

Баҳо:
+3 | -

"Милан" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньян агар клуб УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, ёзда жамоани тарк этади. TEAMtalk нашри хабарига кўра, бу ҳолатда франциялик футболчи 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмайди. Дарвозабонга "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Меньян ва "Милан" ўртасида шартномани 2028 йилгача узайтириш бўйича оғзаки келишув бўлгани, аммо "Милан" клуби дарвозабоннинг ўйин даражасидан норози бўлгани учун танаффус олгани ҳақида хабар берилганди.

Манбага кўра, миланликлар бир йилдан сўнг дарвозабонни эркин агентга йўқотиш хавфи туфайли ёзда Меньян бўйича арзон таклифларни қабул қилишга мажбур бўлади. Қайд этилишича, франциялик посбонга "Челси"дан ташқари "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Чемпионат якунига тўққиз тур қолганида "Милан" 47 очко билан А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигаси зонаси орасидаги фарқ олти очкони ташкил этади.

Киритилди: 23:10, 26.03.2025.
Ўқилди: 1188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.