"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе "Милан" жамоаси қизиқиш доирасида турибди, дея хабар беради Sportmediaset.
"Россонерлар" 23 ёшли аргентиналик футболчини ҳужумчилар Кевин-Принс Боатенг, Робиньо ва Стефан Эл-Шааравиларни сотиб юборишганидан сўнг ҳарид қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Боатенгга "Челси", Робиньога "Сантос", "Ал-Шаарави"га эга "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
Пасторе Франция чемпионатининг ўтган мавсумида 34 учрашувда майдонга тушиб 4та гол ва 10та самарали тўп узатиш муаллифи бўлди.