"Ливерпуль" етакчиси ва сардори Виржил ван Дейк статистика томонидан Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг керакли футболчиси деб топилди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи мавсум давомида 2 610 дақиқа тўплади.
Бироқ ван Дейк бу борада ягона пешқадам эмас, у билан бирга "Брентфорд"нинг 23 ёшли ирландиялик ҳимоячиси Натан Коллинз ҳам бор, унинг ҳисобида ҳам шунча дақиқа бор. Учинчи ўринни мавсумда 2 607 дақиқа тўплаган Бриан Мбеумо эгаллади.
Тўртинчи ўрин "Эвертон" аъзоси Жеймс Тарковскига - 2 602 дақиқа, бешинчи ўрин эса Муҳаммад Салоҳга - (2 575 дақиқа) насиб этди.
Қизиғи, рейтингнинг дастлабки йигирматалигида Лондоннинг "Арсенал" клубидан бирорта ҳам футболчи йўқ.