Кириш Регистрация

Бразилия терма жамоаси учун Анчелоттига муқобил вариант топилди - музокаралар давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида Аргентинага йирик ҳисобда мағлуб бўлди (1:4). Ўйиндан кейин "селесау" бош мураббийини алмаштириш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар яна ҳам кўпайди.

Globo Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси учун устувор номзод Карло Анчелотти ҳисобланади. Аммо ҳозир италияликни қўлга киритиш бразилияликларга осон бўлмаслиги аниқ, шунинг учун Б режаси тайёрланди. Манбага кўра, Жорже Жезуш билан музокаралар бошланган.

Қайд этилишича, Жезуш Бразилия терма жамоаси учун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан "Ал-Ҳилол"ни тарк этишга тайёр бўлади. Бразилия конфедерациясида Жорже Бразилия футболи билан яхши таниш бўлгани учун унинг номзодини юқори баҳолайдиганлар бор.

Ҳозирда Бразилия терма жамоасига Доривал Жуниор устозлик қилмоқда.

Киритилди: 23:06, 27.03.2025.
Ўқилди: 1485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.