Кириш Регистрация

БАА билан ўйинни қайси футболчимиз карточкалари сабаб ўтказиб юборади?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмани қўлга киритиш учун катта қадам ташлади. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоани энди БАА ҳамда Қатарга қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди. Ҳозирча оптимал бўлиб турган таркибимизда қайси футболчиларимиз карточкалар туфайли юқоридаги ўйинлардан бирини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Эронга қарши баҳсда бирорта ҳам ўйинчимиз огоҳлантириш олмагани учун Бирлашган Араб Амирликларига қарши учрашув олдидан бизда дисквалификация ҳолати кузатилмайди.

Ушбу мусобақа қоидаларига кўра, сариқ карточкалари иккитага етган (учрашувларнинг кетма-кет бўлишининг аҳамияти йўқ) футболчи навбатдаги баҳсни ўтказиб юбориши белгиланган. Ушбу саралаш босқичида аввал ошоҳлантирилган вакилларимиздан кимдир 5 июнь куни сариқ карточка оладиган бўлса, ушбу ўйинчи Қатар билан беллашувда миллий жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Демак, БАА билан ўйинда эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиши керак бўлган футболчилармиз қуйидагилар:

Бобир Абдухолиқов, Аббос Файзуллаев, Руслан Жиянов, Шерзод Насруллаев, Фаррух Сайфиев, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков.

Маълумот учун, Амирликлар жамоасининг икки футболчиси КХДР билан ўйинда огоҳлантириш олди – Абдулла Рамазон ва Яҳё Надьер, бироқ уларнинг иккаласи ҳам сариқ карточкаларни илк бор олгани учун бизнинг ўйинга дисквалификация қилинмайди.

Манба: Алишер Никимбаев
Киритилди: 09:05, 28.03.2025.
Ўқилди: 2328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик