Италия терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клубининг афсонавий дарвозабони Жанлуиджи Буффон “кекса синьора”га Игор Тудорнинг бош мураббий этиб тайинланганига муносабат билдирди.
"Тудорнинг орзуси рўёбга чиққанидан ва у "Ювентус" мураббийига айланганидан хурсандман. Мотта истеъфоси тўғри бўлди Жамоада нимадир нотўғри бўлаётгандек ҳис бор эди. Бу футболда содир бўлиб туради", - дейди Буффон.
Мотта туринликларни 2024 йилнинг ёзидан 2025 йилнинг мартигача бошқарди.