Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Трент "Реал" билан шартномага қачон қўл қўяди?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби тез орада "Ливерпуль"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд билан шартнома имзолашни якунлайди.

Англиялик эркин агент сифатида "қаймоқранглилар"га ўтади, чунки унинг амалдаги шартномаси июль ойида тугайди. Турли манбалар бир неча бор хабар берганидек, келишув амалга ошиши муқаррар. Relevo'нинг янгиланган маълумотларига кўра, томонлар яқин ҳафталарда битим тузадилар. Фақат сўнгги расмиятчиликларни ҳал қилиш қолди.

Трент Александр-Арнольд бутун фаолияти давомида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келган. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи "қизиллар" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 09:31, 29.03.2025.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик