Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мбаппе: "Энг муҳими, "Реал Мадрид" билан совринларни ютиш"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "оқлар" сафида дебют мавсумида урган голлари сони бўйича Криштиану Роналдуга тенглашди.

Франциялик футболчи "Леганес"га қарши ўйинда (3:2) иккита гол урди - энди Мбаппеда "Реал" сафида 45 та ўйинда урилган 33 та гол мавжуд.

Роналду Мадриддаги илк мавсумида ҳам шунча гол урганди.

"Дебют мавсумимда Криштианунинг голлари сонига тенглашганимдан жуда хурсандман. У барчамиз учун қанчалик муҳим эканини ҳамма билади ва у менга тез-тез маслаҳат беради.

Лекин энг муҳими, "Реал Мадрид" билан совринларни ютиш", - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Киритилди: 07:46, 30.03.2025.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик