Москванинг ЦСКА клуби хавбеки Аббосбек Файзуллаев Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Бу ҳақда гапиришни истамайман, вақти эмас. ЦСКА билан шартномам бор, бу ҳақда гапириш - клубга нисбатан ҳурматсизлик. ЦСКАга эътибор қаратяпман," - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради "Матч ТВ" телеканали.
Россия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида "ҳарбийлар" ўз майдонида Махачқалъанинг "Динамо" клубини қабул қилди. Унда ЦСКА 2:0 ҳисобида зафар қучди.