Қишки трансфер ойнасида "Милан"дан ижара асосида келган ўнг қанот ҳимоячиси La Repubblica газетасига янги жамоасини жуда ёқтиришини айтди.
"Менга бу ер жуда ёқади ва қолишни истардим. Кўп ўзгарувчилар бор, ҳали ҳаммаси ҳал қилингани йўқ, балки президент бир куни эрталаб уйғониб, мени бошқа кўришни истамайди.
Лекин мен ўзим бу ерга келишни танладим, чунки "Болонья" мен билан жуда фаол қизиқди ва қисқа вақт ичида мени ишонтирди. Мени атмосфера ҳайратда қолдирди, у Пиоли билан жамоа чемпион бўлганида "Милан"да бўлган муҳитга ўхшайди. Жамоа атрофида худди шундай энергия бор ва бу осонлик билан яратиб бўлмайдиган нарса эмас. Менга бу ҳолат керак эди.
Бизда "Эмполи" билан Италия кубоги ярим финалининг 180 дақиқаси ва Чемпионлар лигасига йўл олиш учун 8 та ўйин бор. Ҳозир ҳеч ким "Болонья"га қарши ўйнашдан хурсанд эмас, худди бир муддат олдин бўлгани каби. Мақсадим – Италия кубогини ютиб, Чемпионлар лигасига чиқиш", - деди Калабрия.
“Болоня” Италия чемпионати турнир жадвалида 56 очко билан 4-ўринда бормоқда.













