Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?

Баҳо:
+ | -

3 апрель куни Саудия Арабистонида старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 20-бор ташкил этилмоқда. Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аввалги турнирларнинг 10 тасида (1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012, 2014, 2016, 2023) иштирок этган ва рақиблар дарвозасига 74 та гол киритган. Шунингдек, жамоамиз 46 учрашувда 19 ғалаба, 10 дуранг ва 17 мағлубият қайд этган.

Мамлакатимиз икки бор – 2008 ва 2010 йилларда ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилган. 2010-йилги турнирда Алексей Евстафеев бошқарувидаги ўсмирлар жамоамиз финалга қадар етиб борган ва якунда кумуш медаллар билан тақдирланган. Айнан ушбу турнирда Тимур Ҳакимов энг яхши футболчи ва мусобақа тўпурари бўлган.

Ушбу ёш тоифасидаги энг катта ютуғимиз, шубҳасиз, 2012 йилда қайд этилган. Эронда ўтказилган қитъа биринчилигида Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган.

2023 йил Таиланд мезбонлик қилган Осиё кубогида Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борган ва 11 йиллик танаффусдан сўнг, U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан.

Киритилди: 18:13, 01.04.2025.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.