Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Самарқанддаги тадбир сабаб «Қизилқум» — «Хоразм» ўйини қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 4-туридан ўрин олган «Қизилқум» — «Хоразм» ўйини 5 апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳридаги тадбирлар сабаб қолдирилди.

3-5 апрель кунлари Самарқанд Марказий Осиё — Европа иттифоқи расмий саммити ҳамда “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига жамоаларининг шаҳарга кириши, ҳаракатланиши ва футбол учрашувини ташкил этишда муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага Суперлига ўйинини кўчириш таклифи билан чиқди.

Табиийки, бундай ҳолат ҳар икки жамоа футбол мухлисларининг ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишида ҳам айрим чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифини қабул қилади.

Эндиликда Суперлига 4-туридан ўрин олган «Қизилқум» — «Хоразм» ўйини апрель-май ойларидаги тақвим, шунингдек, ҳар икки жамоа таркибида миллий терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар камсонли эканлигидан келиб чиқиб, ФИФА кунлар вақтида — 6 июнь куни ташкил этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:44, 01.04.2025.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [7973]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5721]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2642]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2293]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [1990]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1655]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1611]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1541]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1518]

Флик Кунденинг позициясини ўзгартирмоқчи [1449]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик