Испания кубоги ярим финалида Винисиус Жуниор иккита голли узатмани амалга оширди.
"Реал" вингери "Реал Сосьедад"га (4:4) қарши жавоб ўйинида Эндрик ва Жуд Беллингемга ассистентлик қилди.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум 41-учрашувини ўтказди. Унинг ҳисобида барча мусобақаларда 18 та гол ва 10 та голли узатма бор.