"Барселона" асосий дарвозабони Марк Андре тер Штеген жароҳатини даволаб, майдонга қайтишга яқин турибди.
Журналист Хави Мигель хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" устози Ханс-Дитер Флик немис посбони сафга қайтаётган бўлса ҳам ҳозирда супер спорт формасини тиклаб олган Войцех Шеснига ишонади.
Тер Штеген Ла Лиганинг сўнгги 2 ўйинида ҳаракат қилиши мумкин. Келаси мавсумдан эса яна тўлиқ асосий дарвозабонга айланади.