Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон очилиш ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг очилиш ўйинида "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари майдонга чиқишди.

Ислом Исмоилов шогирдлари 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Садриддин Ҳасанов 12 метрлардан аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб ўсмирларимиз иккинчи голни уришди. Нурбек Сарсенбаев яқин масофадан бўш қолган дарвозага тўпни жойлади. Ҳар иккала голга Сайфиддин Содиқов ассистентлик қилди.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида таиландлик Силва Мексес индивидуал маҳорати эвазига битта жавоб тўпини киритди.

56-дақиқада эса Пҳуринат Пулкамланг қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда жамоамиз рақиб дарвозасига яна икки марта йўл топди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Асилбек Алиев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятдан унумли фойдаланган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Абубакир Шукуруллаев олис масофадан зарба бериб, Таиланд посбонини доғда қолдирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубоги йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоамиз 6 апрель куни Хитойга қарши майдонга чиқади.

U17 Осиё кубоги, "А" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 4:1
Голлар: Садриддин Ҳасанов (2), Нурбек Сарсенбаев (12), Асилбек Алиев (80), Абубакир Шукуруллаев (85) — Силва Мексес (40)
Четлатиш: Пҳуринат Пулкамланг (56)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:58, 03.04.2025.
Ўқилди: 2426 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик