"Ноттингем Форест"ни бошқараётган португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту Англия Премьер-лигасининг март ойи якунлари бўйича энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Март ойида "ўрмончилар" икки ўйинда кетма-кет "Манчестер Сити" ва "Ипсвич Таун" устидан ғалаба қозонишди. Англия Премьер-лигасининг 30-туридан кейин "Ноттингем Форест" 57 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.













