Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ислом Исмоилов: «Хитой ёшлар футболи Осиёда ўз ўрнига эга»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Хитойга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олдимизда вақт кам бўлгани сабабли, тезкорлик билан кечаги учрашувни таҳлил қилдик. Бугундан Хитойга қарши баҳс учун тайёргарликни бошладик. Хитой ёшлар футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Тайёргарликни шунга яраша олиб боряпмиз. Таиланд билан учрашувдаги хатолардан келиб чиққан ҳолда, йигитларга керакли кўрсатмаларни бериб, тактик ишланмаларни амалга оширишга киришдик.

2024 йил август ойида Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда мезбонларга қарши ўйнаганмиз. Шу боисдан ушбу жамоага қарши қандай ўйин кўрсатиш бўйича озгина маълумотларимиз бор. Бундан ташқари, рақибнинг Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги ҳар бир учрашуви ва ўтказган ўртоқлик ўйинларини таҳлил қилиб, ўзимиз учун керакли хулосага келдик. Худо хоҳласа, гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозониб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз", — деди Исмоилов.

Ўйин 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги «Оказ» стадионида старт олади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:37, 04.04.2025.
Ўқилди: 1756 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик