Италия А Сериясининг 31-турида "Милан" ўз майдонида "Фиорентина" билан дуранг ўйнади - 2:2.
Учрашувнинг 7-дақиқасида меҳмонлар Малик Тшаунинг автоголи эвазига олдинга ўтиб олди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, "бинафшаранглилар" устунлигини Мойзе Кин оширди.
23-дақиқада "Милан" Тэмми Абрахамнинг голи билан жавоб қайтарди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Лука Йович томонидан киритилган гол мезбонларга дуранг келтирди.
"Милан" (48) А Серияда 9-ўринда бормоқда. "Фиорентина" (52) эса турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.