"Навбаҳор" устози Сергей Лушан "Нефтчи"га қарши учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Ўйин томошабоп, дербига хос, эмоцияларга бой тарзда кечди. Ҳар икки жамоада ҳам хатолар юзага келди. Ўз имкониятидан самарали тарзда фойдалана олган жамоа ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Сизнингча, захирадан майдонга тушган футболчилар ўзларини қанчалик оқлашди? Изоҳларда алмаштиришлар ўзини оқламади, деган фикрлар янграмоқда.
Нима учун шундай фикрларни билдираётганлар уч нафар ҳужумчини майдонга туширганимиз борасида индашмаяпти.
Алмаштиришларни амалга оширишдан мақсадимиз, қанотларни кучайтириш эди. Боиси, қанотлардан уч марта дарвозамизга хавф солинди.
Захирадан майдонга тушган футболчилар ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олмаганликлари уларнинг ёмон ўйинчилар эканлигини англатмайди.
Ўша йигитлар аввалги баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, энг яхши футболчилар бўлишганди. Захирадан майдонга тушадиган ўйинчиларнинг қандай фойда келтиришларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди", – деди мураббий.