Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+-2 | -

"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердега қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ 100 миллион евролик таклиф тайёрланаётгани хабар қилинганди.

Айни пайтда TodoFichajes портали Британия манбаларига таяниб, “қизил иблислар” Вальверде учун бундан ҳам каттароқ 150 миллион евро таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида гапиради.

Шу билан бирга, “Реал” 26 ёшли Вальвердени бундай катта пулга ҳам сотишга тайёр эмаслиги қайд этилган. Уругвайлик мадридликлар учун жуда муҳим футболчи. Жорий мавсумда Федерико Вальверде 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:02, 06.04.2025.
Ўқилди: 2191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.