Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Рауль Раулнинг "Реал"даги ўйинига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда "Реал Мадрид"нинг иккинчи жамоасини бошқараётган машҳур собиқ ҳужумчи Рауль Гонсалес Рауль Асенсионинг ўйини ҳақида гапирди.

22 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсумда ҳимоядаги кадрлар инқирози туфайли “Кастилья”дан “Лос-Бланкос”га трансфер қилинган эди. Футболчи ўзини кўрсата олди ва Карло Анчелотти жамоасидан ўрин олди.

"Асенсио ҳар бир ўйинда борини беришга тайёр эканлигини исботлайди. У ҳар қандай ўйинда қатнашишга тайёр. Бизнинг барча ёш футболчиларимиз ҳисса қўшишга қодир. Барчаси Карло Анчелоттига айнан нима кераклигига боғлиқ", - дейди Рауль Гонсалес.

Асенсио “Реал” сафида 32 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 06:31, 07.04.2025.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.