Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

World Boxing жорий йил бир қатор йирик турнирларга ташкилотчи бўлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, яқинда ҳамюртларимиз бокс бўйича ўтказилган жаҳон кубоги беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритишди.

Бу билан делегациямиз вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. World Boxing ҳаваскор бокснинг янги ташкилоти бўлиб, бу йил турнирлар ҳажмини кенгайтиради. 

Март ойида Халқаро олимпия қўмитаси боксни 2028 йилги Олимпия ўйинларига расман киритди. Дастлаб, бокс 2028 йилги ўйинлар рўйхатига қўшилмаганди. Бунга ҳаваскор боксни қарийб 100 йил бошқарган Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) атрофида юзага келган муаммолар сабаб бўлган. Бироқ 2019 йилда кетма-кет коррупция ва молиявий можаролардан сўнг ХОҚ IBA`ни ташкилотчиликдан четлатди.

Бунга 2012 йилда Лондон ва 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ўйинлардаги пора ва келишилган ўйинлар билан боғлиқ можаролар сабаб бўлган. 2018−2019 йилларда ташкилотга АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов раҳбарлик қилган.

Бугунги кунда IBA`ни россиялик тадбиркор Умар Кремлёв бошқармоқда, унинг ягона ҳомийси эса Россиянинг «Газпром» давлат концерни ҳисобланади.

Бироқ 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бокс бўйича мусобақалар ХОҚнинг махсус ишчи гуруҳи раҳбарлигида ўтказилиши «бу спорт турининг Олимпия ҳаракати учун аҳамиятини намойиш этган».

Бундан буён Олимпия боксини ривожлантириш 2023 йилда ташкил этилган World Boxing халқаро бокс федерацияси томонидан назорат қилинади. Ҳозирги вақтда унинг таркибига 84 та миллий федерация, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам киради.

World Boxing аввалроқ 2025 йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилганди. Ушбу рўйхатга Жаҳон чемпионатининг 4 босқичи, World Challenge турнири ва Жаҳон чемпионати киради:

30 март — 7 апрель: Жаҳон кубоги (Бразилия)

3−7 июнь: World Challenge турнири (Чехия);

30 июнь — 7 июль: Жаҳон кубоги (Қозоғистон);

21−27 июль: Жаҳон кубоги (Мезбон давлат кейинроқ эълон қилинади);

4−14 сентябрь: Жаҳон чемпионати (Англия);

15−22 сентябрь: Жаҳон кубоги (Ҳиндистон).

Киритилди: 13:00, 07.04.2025.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик