Виржил ван Дейк "Ливерпуль" билан шартнома бўйича музокараларда олдинга силжиш борлигини маълум қилди.
Мерсисайдликлар ҳимоячиси ва сардорининг амалдаги келишуви мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
"Ҳа, [музокараларда] олдинга силжиш бор.
Қолиш-қолмаслигимни билмайман, кўрамиз. Бу ички муҳокамалар. Кўрамиз.
Мен клубни яхши кўраман, мухлисларни яхши кўраман," - деди 2018 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилаётган ван Дейк.