Кириш Регистрация
14/04 00:00 Атлетик Бильбао 3-1 Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия 0-6 КХДР
14/04 22:15 Тожикистон 2-2 Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи 3-0 Эмполи
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

"Бухоро" — "Насаф" ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Бухородаги стадионнинг фойдаланишга топширилиши кечикаётганидан келиб чиқиб, "Бухоро" клубининг уй учрашувларини ташкил этишда қийинчиликлар юзага келмоқда.

Жумладан, "Бухоро" Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" клубига қарши уй учрашувини рақиб майдонида ўтказишига тўғри келди. Март ойида клуб уй учрашувлари учун "Жар" стадионини рўйхатдан ўтказганди. Бироқ кейинроқ мазкур стадиондан "Олимпик Мобиуз" ҳам фойдаланишни бошлагач, апрель ойидаги уй ўйинлари масаласида муаммолар юзага чиқа бошлади.

"Бухоро" "Насаф" клубига қарши Суперлига 6-туридан ўрин олган 19 апрель кунги учрашувни "Бунёдкор" стадионида ўтказишга яқин турганди. Бироқ "Бунёдкор"нинг ўзи 18 апрель куни шу аренада "Хоразм" билан ўйин ўтказадиган бўлди. Мазкур сабаб ва албатта "Жар" стадионидан фойдаланаётган "Мобиуз" ҳамда "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар мазкур сана арафасида сафарда эканлигидан келиб чиқиб, "Бухор"о яна "Жар"га қайтишга мажбур бўлмоқда.

Киритилди: 21:12, 07.04.2025.
Ўқилди: 1033 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz