Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Мадриддаги ярим марафонда икки иштирокчи вафот этди

Баҳо:
+ | -

6 апрель куни Мадридда ўтказилган ярим марафонда қатнашган икки эркак юрак муаммолари сабабли вафот этди. Бу ҳақда Eldiario.es хабар бермоқда.

Марҳумлардан бири 35 ёшда эди. Маълум қилинишича, у маррага 500 метр қолганда юрак хуружига учраган. Эркак шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Иккинчи марҳум 20 ёшда бўлиб, у ҳам тезлик билан шифохонага олиб келинган, аммо ўша ерда жон берган.

Таъкидланишича, ярим марафонда жами 27 минг киши иштирок этган, 50 нафар спортчига тиббий ёрдам кўрсатилишига тўғри келди.

Мадрид ярим марафони 24 йилдан буён ўтказиб келинади. 35 ёшли эркакнинг вафоти Мадрид ярим марафони тарихида қайд этилган биринчи ҳодиса эмас. 2010 йилда 31 ёшли спортчи ўша пайтда Эл-Ретиро боғида жойлашган пойга маррасини кесиб ўтгач, ҳушидан кетиб вафот этган.

Ушбу воқеадан сўнг, югурувчилар маррага осонроқ етиб боришлари ва 20 километрдан ортиқ масофага югуришдан кейин юқори шиддатли якуний босқичдан қочиш учун марра чизиғи текисроқ жойга кўчирилган. Бу йил марра чизиғи Пасео де Реcолетосда, Испания Миллий кутубхонаси олдида, ҳеч қандай жиддий баландликларсиз жойлаштирилган.

Бундан ташқари, 2005 йилда Мадридлик яна бир 24 ёшли йигит пойгада иштирок этаётганда тўсатдан вафот этган. Югурувчи мусобақа пайтида ҳушини йўқотган ва юраги тўхтаб қолган. Юрак хуружи кутилмаганда содир бўлгани сабабли, уни даволаган тиббиёт ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳеч нарса қила олмадилар.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:47, 08.04.2025.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик