Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Баҳодир Жалоловни Усикдан ўрнак олиши керак деб ҳисоблашмоқда

Баҳо:
+1 | -3

Россиянинг Чампионат нашри ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалоловнинг Остона шаҳрида ўтган бокс оқшомидаги чиқишига ўз норозилигини билдирди.

5-март, жума куни Баҳодир Жалолов ҳакамлар қарори билан 36 ёшли украиналик Игор Шевадзуцкий (12-3, 10 КО) устидан ғалаба қозонди. Бироқ бу натижа кўплаб экспертлар орасида салбий қабул қилинди.

Жалоловнинг ҳаваскор боксдаги ёрқин ютуқлари, айниқса, унинг оғир вазн тоифасидаги энг кучли боксчилардан бири мақомини инобатга олганда, бу жангдан умидлар анча юқори эди. Бундан ташқари, Шевадзуцкий жанг ҳақида қисқа фурсатда хабардор бўлган ва жангдан бир кун олдин Қозоғистонга учиб келган эди.

Жалоловнинг ҳозир рингда кўрсатаётган жангларига қараб айтиш мумкинки, у топ даражадаги рақиблар билан рингга чиқса, қийинчиликка дуч келади. Ҳозирча Жалолов камарлар учун курашиш даражасидан анча йироқда.

Баҳодир Усикдан ўрнак олиб, ўз услубини қайта кўриб чиқиши, вақти-вақти билан кучлироқ рақиблар билан жанг қилишни бошлаши керак. Агар у яқин орада Фабио Уордли ёки Мартин Баколе каби рақиблар билан учрашса, бу Жалолов учун яхшилик билан тугамаслиги аниқ, деб ёзди Чампионат нашри.

Таъкидлаш жоизки, Шевадзутский Жалоловнинг кетма-кет 14 та жангда муддатидан олдин ғалаба қозониш сериясига барҳам берди.

Аввалроқ украиналик боксчи жангдан сўнг “Баҳодирга қарши рингда бўлиш — мен учун шараф” дея фикр билдирган эди.

Киритилди: 10:54, 08.04.2025.
Ўқилди: 1114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.