Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ доллари бўлган мусобақада етакчи бўлиб олди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича  Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнири старт олди. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Умумий мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг илк кунида ўзбекистонлик шахматчи муносиб иштирок этди.

Турнирда 8 давлатдан 12 нафар дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашмоқда. Chess 960 йўналишидаги халқаро мусобақада Абдусатторов дастлабки 6 турни муваффақиятли ўтказиб, умумий турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Нодирбек Абдусатторов илк турда Германияда ўтган Grand Slam Tour чемпиони, германиялик Венсан Кеймар устидан ғалаба қозонди. 2-турда худди ўша мусобақанинг вице-чемпиони Фабиано Каруанани ҳам таслим этди.

3-турда венгриялик Ричард Раппорт ҳам ўзбекистонлик шахматчига имкониятни бой берди. Кейин Нодирбек россиялик Иан Непомниачтчи билан дуранг ўйнади ва бир муддат 0,5 очко фарқ билан турнир жадвалида якка пешқадамга ҳам айланиб олди. Бироқ 5-турда франциялик Максим Ваше-Лаграв билан ҳам муроса йўлини танлади ҳамда етакчиликни бой берди.

У куннинг сўнгги баҳсида ҳиндистонлик Видит Гужратҳини мағлуб этиб, 5 очко тўплаган ҳолда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен билан турнир жадвалида бошқариб турибди.

Мусобақанинг 2-кунги баҳслари бугун, 8-апрель куни бўлиб ўтади. Унда Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен, Ҳикару Накамура, Гукеш Доммаражу, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эригаиси каби шахматчилар билан куч синашади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:46, 08.04.2025.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.