Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Пети: "Эмилиано психиатрга мурожаат қилиши керак"

Баҳо:
+ | -1

“Арсенал” ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети “ПСЖ”нинг “Астон Вилла” устидан қозонилган ғалабаси (3:1) олдидан, аргентиналик дарвозабон яна Франциянинг “биринчи рақамли душмани” имиджига қайтганидан сўнг Эмилиано Мартинесни қаттиқ танқид қилди.

"Рақибни масхара қилиш футбол ва умуман ҳаётнинг бир қисми эканлигини биринчи бўлиб тан оламан. Лекин буни ҳар доим ҳам хўрлаш, ҳурматсизлик ёки таъқибга айлантириб бўлмайди.

Ҳар бир ўйинда ундан рухсат этилмаган нарса кутилаётгандек туюлади... Менимча, у жуда яхши дарвозабон ва у доимо ўзини мотивация қилишнинг экстремал йўлларини излаши шарт эмас. Аммо у қаерга бормасин, орқасида ниҳоятда безовта қилувчи таассурот қолдиради.

У яқинда берган интервьюсида ҳеч қачон чегарани кесиб ўтмаслигини айтди... Лекин йигитга психотерапия, психиатр керак. Очиғини айтганда, у ҳиссий ўзини ўзи бошқаришни ўрганиши керак", деб хулоса қилди Пети.

Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” – “Астон Вилла” ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Бирмингемда бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:54, 11.04.2025.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.