"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик каталонияликлар ҳимоячиси Иньиго Мартинес ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уни бизнинг системага адаптацияси, қандай ўнаётгани - хайратланарли. Мен учун у асосий футболчилардан бири.
У хақиқий лидер. Жамоа учун борини беради. У - кўпчилик учун наъмуна", - деди 60 ёшли мутахассис "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.
33 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум жами 38 та ўйинда 3 та гол уриб, 5 та ассист берди.