Кириш Регистрация

А Серия. "Ювентус" "Лечче"ни мағлуб этди ва турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ўз уйида А Серия 32-туридан ўрин олган ўйинда "Лечче"ни мағлуб этди - 2:1.

Мезбонлар сафида Тён Копмейнерс ва Кенан Йилдиз гол урган бўлса, Душан Влаҳович иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Меҳмонлар орасида Федерико Баширотто ажралиб турди.

"Ювентус" очколарини 59тага етказиб, А Серия турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. "Аталанта" (58) ва "Болонья" (57) ҳисобида битта захира ўйини бор.

"Лечче" эса 26 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Киритилди: 02:02, 13.04.2025.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.