Кириш Регистрация

АПЛ. Ван Дейкнинг сўнгги дақиқалардаги голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 32-тур доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Вест Хэм Юнайтед»ни қабул қилди. «Энфилд»да бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсдаги ҳисоб 18-дақиқада очилди — Луис Диас Муҳаммед Салоҳнинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол қилди. 86-дақиқада эса «Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

Аммо 89-дақиқада Виржил ван Дейк Алексис Мак Аллистер томонидан бурчакдан етказилган узатмага бош билан аниқ зарба бериб, жамоасига муҳим уч очкони таъминлади.

Бу натижадан сўнг «Ливерпул» 32 учрашувдан сўнг 76 очко тўплаб, чемпионат жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Вест Хэм» эса 35 очко билан 17-ўринда қолмоқда.

АПЛ, 32-тур
«Ливерпул» 2:1 «Вест Хэм Юнайтед»
Голлар:
18’ — 1:0 Луис Диас (ассист: М.Салоҳ)
86’ — 1:1 Эндрю Робертсон (автогол)
89’ — 2:1 Виржил ван Дейк (ассист: А.Мак Аллистер)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:14, 13.04.2025.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик