"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Хави Эрнандес ва Ханс-Дитер Фликни таққослади.
- Хави ёки Флик? Улар жуда хилма-хил. Хави "Барселона"да афсона. Ханси ўзини зўр кўрсатмоқда. Мен бир мураббий иккинчисидан яхшироқ демоқчи эмасман, чунки улар бутунлай бошқача. Мураббийлар ҳақида гапирганда, ҳар доим ким яхшироқ эканини танлаш қийин," - дея интервью берган тер Штеген.