Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Реал" футболчиси "Арсенал"га қарши ўйинда камбэк қилиш учун нима қилиш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Лондонда "қаймоқранглилар" йирик ҳисобда мағлубиятга учради - 0:3. Иккинчи ўйин 16 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

"Биз ўзимизни ўйинга 200 фоиз бағишлашимиз керак ва бизга ўз мухлисларимиз - ўзимиз каби ишонадиганлар керак. Биз сизни чоршанба куни кутамиз - сиз бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ кераксиз. Барчамиз - футболчилар ва мухлислар муваффақиятга ишонишимиз керак. Бундан нима чиқишини кўрамиз. Учрашувнинг дастлабки 15-20 дақиқаси жуда муҳим бўлади," - дея Себальоснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.

Киритилди: 12:58, 14.04.2025.
Ўқилди: 4591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик