Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

"Лацио" ва "Рома" мухлислари катта тартибсизликлар уюштиришди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Лацио" ва "Рома" мухлислари А Серия дербиси олдидан тартибсизлик келтириб чиқарди.

Кеча А Серия 32-туридан ўрин олган жамоалар ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Rai News 24 хабарига кўра, ўйиндан олдинги тартибсизликлар "Рома"нинг 500 га яқин мухлислари "Лацио" мухлислари йиғиладиган жойга йўл олиши билан бошланган.

Маълум қилинишича, Римдаги Олимпия стадиони яқинидаги Кардинал Консалви майдонида мухлислар полиция ходимларига тош, шиша ва петардалар улоқтирган. Шунингдек, "Лацио"нинг бир неча юзлаб мухлислари Мулвиев кўпригида полицияга ҳужум қилгани маълум.

Тўқнашувлар чоғида чиқинди қутилари, шунингдек, яқин атрофдаги муассасаларнинг стол ва стуллари ағдарилган, шунингдек, бир нечта автомобилларга зарар етган. Бундан ташқари, стадион яқинидан дубинкалар ва темир трубалар топилган.

Тартибсизликларни бостириш учун полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлди. Ҳодисалар оқибатида 13 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими жабрлангани айтилмоқда.

Киритилди: 16:17, 14.04.2025.
Ўқилди: 424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.