Кириш Регистрация

"Бавария" Вирц борасида "Байер" билан музокара олиб боришга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Флориан Вирц учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, мюнхенликлар клуби 21 ёшли ярим ҳимоячининг ушбу ёздаги трансфери бонусларни ҳисобга олган ҳолда 130-140 миллион еврога тушишига ишонмоқда.

Клуб бу келишувни кўтара олади. Агар футболчи трансферга рози бўлса, "Бавария" "Байер" билан музокараларни бошлайди.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Вирц 26 ўйин ўтказиб, 9 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 22:00, 14.04.2025.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.