Германия терма жамоаси ва «Бавария» клуби дарвозабони Мануэль Нойер АҚШда ишланган «Университет монстрлари» мультфильмининг немисча таржимасида қаҳрамонларнинг бирига овоз берди. Бу мультфильм 21 июл куни эфирга узатилиши режалаштирилган.
Дарвозабон мультфильмдаги Френк МакКейга овоз берган. Бу қаҳрамонга аслида Жон Карински овоз берган ҳам эътиборга молик.













