Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Ҳаммаси Ҳусановга қолди: Рубен Диаш ҳам узоқ вақтга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Рубен Диаш "Челси"га қарши ўйинда тизза ости пайини шикастлаб олгани маълум бўлди.

Текширувлардан сўнг 28 ёшли португалиялик футболчи камида 6 ҳафтани ўтказиб юбориши аниқланди.

Аввалроқ, жамоанинг бошқа бир марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол катта болдир суягини синдириб олгани сабаб 3-6 ойга сафдан чиққан эди.

Энди "шаҳарликлар" марказий ҳимояда асосий футболчи сифатида Абдуқодир Ҳусановга таянади. Жамоа 7 январь куни АПЛда "Брайтон"ни қабул қилади.

Киритилди: 17:51, 06.01.2026.
Ўқилди: 2832 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик