Жаҳондаги энг нуфузли инсайдерлардан бири саналадиган Орштейннинг маълум қилишича, Рубен Аморим истеъфосидан сўнг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозими учун икки асосий номзод бор.
Журналистнинг айтишича, агар манчестерликлар мураббий тайинлашни ёзга қолдиришга қарор қилса, Томас Тухель ҳамда Роберто Де Дзерби етакчи номзодлар сифатида кўрилмоқда.
Айни пайтда Томас Тухель Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида жамоа билан ишлайди. Роберто Де Дзерби эса Франция чемпионатида юқори натижалар кўрсатаётган «Марсель» клубини бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим кеча «МЮ» бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди.













