Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

"МЮ" Гарначонинг нархини камайтирди

Баҳо:
+ | -

Қанот ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо ёзда "Олд Траффорд"ни тарк этиш имкониятига эга бўлади. "Манчестер Юнайтед" ёш футболчини сотиб олиш шарти бўйича ўз талабларини сезиларли даражада камайтирди, деб хабар беради TUTTOmercatoWEB портали.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоани кучайтириш учун Рубен Аморимга катта бюджет ажратмоқчи. Бунинг учун "МЮ" футболчиларини чегирмаларга сотиши керак бўлади. Гарначо "қизил иблислар" томонидан трансферга қўйилган футболчилар бўлади.

Агар қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" 20 ёшли аргентиналик учун 60 миллион евро олишни мақсад қилган бўлса, энди уни 45 миллион еврога сотишади. Қишда вингерга асосий давогар Италиянинг "Наполи" клуби бўлганди. "Сан-Паоло"да у Кварацхелиянинг ўрнига келиши керак эди, бироқ, бу трансфер амалга ошмай қолганди.

Жорий мавсумда Гарначо барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. У "Атлетико Мадрид" академиясидан "МЮ"га 420 минг фунт стерлинг эвазига ўтган.

Киритилди: 11:06, 15.04.2025.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.