10 июнь куни Тунисга жўнаб кетган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча белгиланган икки ўртоқлик учрашувидан биринчисини ўтказди.
Тунис ўсмирлари билан куч синашган Дилшод Нуралиев шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришган. Реванш учрашуви 15 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам, Тунис ҳам 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида иштирок этади.