Кириш Регистрация

«Бухоро» спорт мажмуасига барчани таклиф қиламиз!

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда кўпчилик мухлисларимизни "Бухоро" жамоаси 20 июнь куни бўлиб ўтадиган "Нефтчи" жамоасига қарши  Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тур учрашувини қаерда, қайси стадионда ўтказиши ҳақидаги савол қийнаяпти.

Ҳаммага маълум, Бухоро шаҳрида Универсиада-2013 мусобақалари ўтказилди. Шаҳримиздаги бош арена ҳисобланган "Бухоро" спорт мажмуаси айнан мана шу мусобақа ўтказилиши муносабати билан қайта таъмирланди. Шу сабабли ушбу мавсум бошидан вилоятимизнинг бош жамоаси саналган "Бухоро" футбол клуби ўз уй учрашувларини турли стадионларда ўтказишга мажбур бўлганди.

Мана, Универсиада-2013 ҳам якунланди. Энди-чи? Жамоамиз ўзининг жонажон стадионига қайтадими? Мухлислар орзиқиб кутган дамлар етиб келдими? Ушбу саволларга бугун аниклик киритдик.

Демак, расман "Бухоро" жамоаси 20 июнь санасида бўлиб ўтадиган "Нефтчи"га қарши учрашувни янги таъмирдан чиққан "Бухоро" спорт мажмуасида ўтказадиган бўлди.

Бундан ташқари, мухлисларга ёқадиган яна бир янгилик бор. Учрашув бошланиш вақти нечада? Бухоро футболи тарихида илк бор учрашув кеч соат 19:00 да бошланади.

Бу омилларнинг барчаси барчамизга бирдек хуш кайфият бағишлаши аниқ. Шунинг учун 20 июнь барча-барча футбол мухлислари, мутахасислари, футболга ва умуман спортга меҳри бор инсонларни Бухоро вилоятининг бош аренасига таклиф этамиз.

Бундан ташқари, Бухорода фаолият юритадиган барча спорт журналистлари, телевидение, радио ходимларини ушбу учрашувга таклиф этамиз.

Учрашувларни иложи борича фаолроқ ёритайлик, ахир стадионга кела олмайдиган қанчадан-қанча ашаддий футбол мухлислари бор. Улар ҳам жамоамизнинг ўйинларидан баҳраманд бўлишга ҳақлилар. Вилоятимизда бир канча телеканаллар бор, айнан телевидение ҳар бир хонадонга ушбу футбол байрамларни етказишга қодир. Шу ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, ўйлаймизки, бу йил телевидениемиз анча фаол бўлишади. Зеро, ўтган мавсум жамоа ўйинлари ТВ орқали деярли намойиш этилмади.

Барчани стадионда кутиб коламиз!

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 11:45, 13.06.2013.
Ўқилди: 4446 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6604]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3641]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3223]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2850]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2756]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2211]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2125]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2036]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1812]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик