Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал

ЕЛ. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда Магуайр қўшимча таймларнинг сўнггида гол уриб, "Манчестер Юнайтед"ни ярим финалга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Лион"ни мағлуб этди - 5:4. Ўйин Манчестердаги "Олд Траффорд"да бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимдан сўнг манкунианликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди - 10-дақиқада Мануэль Угарте гол урди, бўлим охирида эса Диогу Далот ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 71-дақиқада меҳмонлар битта тўпни қисқартиришди - Корентен Толиссо гол урди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Николас Тальяфико ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт якунида француз клуби бир киши кам бўлиб қолди - иккинчи сариқ карточкани Толиссо олди.

Дастлабки ўйин дуранг (2:2) билан якунлангани боис жамоалар яна икки бўлимда 15 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди. 105-дақиқада "тўқимачилар" ярим ҳимоячиси Раян Шерки учинчи голни урган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Александр Ляказетт пенальтини аниқ амалга оширди.

"МЮ" яримҳимоячиси Бруну Фернандеш 114-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни битта голгача қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалардаёқ Коби Майну Каземирнинг узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳимоячи Харри Магуайр ғалаба тўпини киритди.

Киритилди: 03:22, 18.04.2025.
Ўқилди: 1845 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик