Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Саудия Арабистони гранди "Интер"ни мураббийсиз қолдирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби директорлар кенгаши раиси Фаҳад бин Нафел "Интер" раҳбарияти билан музокара ўтказиш учун Миланга жўнаб кетди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ал-Ҳилол" жамоа ярим ҳимоячиси Николо Барелла ва бош мураббий Симоне Индзагини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Барелла бўйича аввалги таклиф рад этилганди, бироқ саудияликлар трансфердан умидини узмаяпти.

Бир неча кун олдин "Интер" раҳбарияти Симоне Индзаги билан шартномани 2028 йилгача узайтириш ҳеч қандай шубҳа туғдирмаслигини маълум қилганди.

Агар шундай бўлса, у йилига 7 миллион евро (+ қўшимча тўловлар) олади ва А Сериядаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади. "Ал-Ҳилол"да Индзаги 20 миллионгача маош олиши мумкин.

Киритилди: 17:31, 18.04.2025.
Ўқилди: 963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик