Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Никола Лазаревич: «Қўқон-1912»нинг заиф нуқталарини ўрганиб чиқиб, айнан ўша ҳудудлар орқали ҳужум қилишни машғулотларда синовдан ўтказгандик»

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”  учрашувдан (1:0) кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Шу билан бирга рақиб жамоага ҳам бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз “Қўқон-1912”дан айнан бугунгидек ўйин кутгандик. Рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг заиф нуқталарини ўрганиб чиқиб, айнан ўша ҳудудлар  орқали ҳужум қилишни машғулотларда синовдан ўтказгандик. Ўйлашимча,  режамиз амалга ошди. Айниқса, биринчи бўлимда гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо гол уришнинг уддасидан чиқа олмадик.

Иккинчи бўлимда эса бир киши кам бўлиб қолган рақибга босим уюштириб, гол уришга муваффақ бўлдик. Голдан кейин рақиб олдинга ўтишга мажбур бўлди ва биз қарши ҳужумда яна рақибни жазолашга уриниб кўрдик. Сўнгги ўн беш дақиқаликда жисмоний жиҳатдан рақибга ташаббусни бериб қўйдик. Аленнинг киритган ягона голи ғалабамиз учун етарли бўлди. Албатта бугунги ўйинни ҳар томонлама таҳлил қилиб, керакли хулосаларни чиқарамиз.

— Икки ўйиндан бери Лобжанидзе майдонда кўринмаяпти, бугун Илҳом Ваҳобов учрашув қайдномасидан ўрин олмади...

— Лобони икки тур илгари оёғидаги жароҳати безовта қилаётганди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Шифокоримиз билан маслаҳатлашиб, у кичик жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши учун имконият яратиб бердик. Мухлислар кейинги турда уни майдонда кўришади.  Ваҳобов “Бунёдкор”га қарши кечган оғир беллашувдан кейин ўзини ноқулай ҳис қилаётганди. 2-3 кундан кейин у тўлиқ сафга қайтиб, машғулотларда иштирок эта бошлайди.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 08:27, 19.04.2025.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.