Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Исломбек Исмоилов: «Ўз услубимизга эгамиз, ишонч билан, чиройли футбол билан ғалаба қозонмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва футболчимиз Сайфиддин Содиқов финал учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди:

Исломбек Исмоилов:

— Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик. Саудия Арабистони кучли терма жамоалардан бири. Уларга қарши кўп марта ўйин ўтказдик. Лекин финал ўз номи билан финал, олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Ҳар икки жамоа ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилади. Асосий мақсадимиз эртанги баҳсда ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қилиш.

Финалга тайёргарлик ҳақида

— Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Турнирда осон учрашувнинг ўзи йўқ. Финал ҳам қийин ўтади, сабаби руҳият биринчи ўринга чиқади. Биз футболчиларни ҳар томонлама ўйинга идеал ҳолатда тайёрлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Барча футболчиларимиз учрашувга тайёр ҳолатда, бахтимизга ҳеч бир футболчимиз жароҳат олмади. Умид қиламизки, эртага жамоамиз энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб, ғалаба қозонади.

Финал олдидан футболчилар руҳияти ҳақида

— Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир жамоадан қўрқмаймиз. Ўз услубимизга эгамиз, ишонч билан, чиройли футбол билан ғалаба қозонмоқчимиз. Буни футболчиларимизга ҳам таъкидлаб келмоқдамиз. КХДРга қарши баҳсга ҳам руҳий жиҳатдан кўпроқ эътибор қаратдик. Бу ёшдаги футболчиларда руҳият ўзгарувчан бўлади. Футболда бир ҳолат иккинчи бор такрорланмайди. Биз ўтган ўйиндаги натижани унутиб, энг асосий учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Сайфиддин Содиқов:

— Эртанги ўйиндаги рақибимиз Саудия Арабистони, бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнадик, уларни жуда яхши биламиз. Гуруҳ босқичидаги ғалаба бизни бўшаштирмайди. Финалга руҳан ва жисмонан тайёрмиз. Очилиш учрашувида бироз ҳаяжонландик, лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўйиндан-ўйинга ўзимизни яхши ҳис қила бошладик. Ғалаба қозониб, кубокни юртимизга олиб кетмоқчимиз.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:03, 19.04.2025.
Ўқилди: 9264 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.